Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways бортида чақалоқ дунёга келди
Бугун, 19 июл куни Uzbekistan Airways'нинг HY282 Истанбул–Тошкент рейсида чақалоқ туғилди. Авиакомпания хабарига кўра, парвоз давомида йўловчилардан бирида муддатидан олдинги туғруқ бошланган. Яхшиямки, йўловчилар орасида икки нафар шифокор бор эди, улар экипаж билан ҳамкорликда зарур тиббий ёрдамни тезкорлик билан кўрсатишган.

Фото: Kun.uz
Экипаж командири қарори билан самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган. У ерда она ва янги туғилган ўғил болани шифокорлар кутиб олишган. Оила тезкор тарзда маҳаллий клиникага етказилган.
Uzbekistan Airways бу ҳақдаги расмий хабарида оилани фарзандли бўлгани билан табриклади ва экипаж аъзоларига миннатдорлик билдирди.
“Ҳаво кемаси командири Михаил Ажгиревич, иккинчи учувчи Элер Хошимов. Борткузатувчилар: Людмила Ли, Алина Ибрагимова, Диана Дю, Интизор Юсупова, Шуҳрат Эрназаров, Фозил Зуҳуров, Феруза Ражарова ва Шаҳзода Нуруллаева. Шунингдек, рейсда тасодифан бўлган ва ўз ёрдамини кўрсатган шифокорлар – Дилбар Шерипбаева ва Дилшод Нортожиевга алоҳида ташаккур билдирамиз.
Булутлар орасида бошланган ҳаёт йўли парвоздек енгил ва ёруғ бўлсин!” – дейилади авиакомпания пресс-релизида.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида UzAirways'нинг Тошкент–Ню Йорк рейсида ҳам чақалоқ дунёга келган, самолёт фавқулодда Исландияга қўнганди.
Мавзуга оид

17:38 / 28.06.2025
Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни тиклайди

19:03 / 26.06.2025
Uzbekistan Airways иккита янги Airbus А321neo самолётларини олиб келади

17:00 / 18.06.2025
Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

09:24 / 18.06.2025