Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинанинг бир қанча ҳудудларига ҳужум уюштирди
Украина каналлари маълумотларига кўра, рус қўшинлари турли йўналишлардан ҳужумкор учувчисиз учоқларни оммавий равишда учирган, шунингдек, Украинага ракеталар билан ҳужум қилган – Киев ва кўплаб вилоятларда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати
21 июл, душанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари турли йўналишлардан ракеталар ва ҳужумкор дронларни учирди. «Бутун Украинада ракета хавфи! МиГ-31К самолётининг ҳавога кўтарилиши қайд этилди», — деб хабар берди Украина Ҳаво кучлари Telegramʼда маҳаллий вақт билан соат 03:00 лар атрофида.
Аввалроқ улар Қора денгиздан «Калибр» ракеталари учирилгани ва Россия Федерациясининг Мурманск вилоятидан Х-101 қанотли ракетаси ташувчиси бўлган бир нечта Ту-95 самолётлари ҳавога кўтарилгани ҳақида хабар берган эди. Мониторинг каналлари маълумотларига кўра, Украина ҳудудларига учирилган УУА сони камида 110 тани ташкил қилган.
«Душман тунда Харкивга 12 марта зарба берди», деб ёзади шаҳар мери Игор Терехов Telegramʼда улардан бири Киев туманидаги кўп қаватли уй яқинига тушганини таъкидлаб. «Харкивга ҳаво ҳужуми оқибатида фуқаролик корхонасида ёнғин бўлди», — деди Терехов. Электр тармоқлари ва газ қувури ҳам шикастланган. Харкивдаги зарбаларнинг бошқа оқибатлари ва қурбонлар сонига ойдинлик киритилмоқда.
Киевнинг Дарницкий туманида ҳужум оқибатида нотурар жой ва кўп қаватли уйнинг томида, супермаркетда ёнғин содир бўлди, деб хабар берди пойтахт шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Тимур Ткаченко Telegramʼда. Унга кўра, Шевченко туманида турар жой биносида ёнғин содир бўлган, бошқа бинода балконлар ёнмоқда. Днипро туманида савдо майдончаларида ёнғин содир бўлган ва болалар боғчаси ҳудудига парчалар тушган. Соломенский туманида нотурар жой биносида ёнғин содир бўлди. Лукяновская метро бекатига кириш жойи шикастланган.
Мавзуга оид

20:51
Ўзбекистоннинг бир қанча фуқароси телефонида тақиқланган каналларга обуна бўлгани учун Россияга киритилмади

20:23
Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко дипломатик миссиясини якунламоқда

18:47
«Крокус Сити Ҳолл» теракти бўйича суд жараёни бошланди

15:03