Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уэлс Ўзбекистонда йирик давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи
Мамлакат элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг Уэлс маъмурий-сиёсий ҳудуди пойтахти Кардифф шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Бизнес-форумда Уэлс Тараққиёт банки, Таълим ҳамкорлиги ташкилоти (WEPco), Савдо палатаси ҳамда United Concrete Canvas, Deploy, KPX Entertainment Technology, Capital Law сингари етакчи компаниялар раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.
Форумда республикада қайта тикланадиган энергетика, кимё саноати, металлургия, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва таълим соҳаларида аниқ инвестициявий лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Хориж томони сўнгги йилларда Ўзбекистонда инвестициявий муҳит сезиларли даражада яхшиланганини, халқаро компанияларнинг мамлакатда бизнес юритишга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, молия-банк, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йирик давлат компанияларнинг хусусийлаштириш жараёнида қатнашишга қизиқиш билдирилди.
Бизнес-форум якунида Уэлс ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда юқорида кўрсатилган соҳаларда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид

21:58 / 21.07.2025
АҚШ 2008 йилдан бери биринчи марта Британияда ядровий бомба жойлаштирди

12:29 / 21.07.2025
Лондон Киевни қуроллантириш бўйича «50 кунлик кампания»га чақиради

10:48 / 21.07.2025
Ўзбекистондан Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди

10:06 / 19.07.2025