Жамият | 15:32
1552
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида табиатга қарийб 17 млрд сўм зарар етказилди

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бекобод туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Рейд давомида ҳуқуқбузарлар Ф.Т. ва У.Қ. томонидан Бекобод тумани «Ачамайли» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанидан юк автомобили ҳамда махсус юкловчи транспорт воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси ортиб олиб чиқиб кетилаётгани аниқланди.

Бу билан Ўзбекистон президентининг 2024 йил 1 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори иловаси билан тасдиқланган «Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг тегишли бандига асосан ҳисобланганда табиатга 16 миллиард 912 миллион 862 минг 600 юз сўм зарар етказилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди. Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид