Ўзбекистон | 18:54 / 23.07.2025
2223
1 дақиқада ўқилади

БАА ўзбекистонлик сайёҳлар учун ҳайдовчилик қоидаларини соддалаштирди

Энди Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси БААда ҳам ҳақиқий саналади.

Фото: Kun.uz

Бирлашган Араб Амирликларида 52 мамлакат, жумладан, Ўзбекистондан келган сайёҳлар учун ҳайдовчилик қоидалари соддалаштирилди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ сайтида таяниб Gulf News хабар берди.

Энди бундай давлатлар вакиллари ўз мамлакати ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда БААда транспорт воситасини бошқариши мумкин. Бунда асосий шартлар: сайёҳ мамлакатда меҳмон сифатида (резидент визасиз) бўлиши ва ўз мамлакатининг амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши.

Агар ушбу рўйхатдаги 52 та давлатдан бирортасининг вакили Амирликларга кўчиб ўтишга қарор қилса, у ҳолда имтиҳонларни қайта топширмасдан туриб, маҳаллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мумкин бўлади. Алмаштириш нархи - 600 дирҳам (≈160 АҚШ доллари), шунингдек, араб тилига таржима ва асл гувоҳнома нусхаси талаб қилинади.

Рўйхатда Ўзбекистондан ташқари Беларус, Украина, Озарбойжон ва Қирғизистон ҳам бор, аммо масалан, Россия ва Қозоғистон йўқ.

Мавзуга оид