Ўзбекистон | 10:04
16675
1 дақиқада ўқилади

Иқлимшунос: “Кузатилаётган иссиқ об-ҳаво аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда”

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво муҳити сўралганларнинг 70 фоизга яқинининг уйқусига таъсир қилмоқда.

Фото: Kun.uz

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ўтказган сўровномасида 1550 га яқин киши фаол қатнашиб, сўнгги кунларда кузатилаётган иссиқлик тўлқинлари уларнинг уйқу режимини ўзгартираётгани таъкидланган.

"Тўғри, сўровнома натижаси ушбу омилининг уйқу режимига таъсирини тўлиқ шундай эканини англатмайди. Бунинг учун чуқур илмий тадқиқотлар керак. Шунда аҳоли қатламлари, ёш чегаралари бўйича биз жорий ноодатий давомли иссиқлик бизнинг уйқумизга қай тарзда таъсир ўтказаётганини билиб оламиз", дейди у.

“Ўзгидромет” 23–27 июл кунлари республикада ҳарорат бироз пасайишини прогноз қилди. 23 июл куни кундузи ҳаво 38-40 даража, 24-25 июлда 37-42 даража, 26-27 июл кунлари 33-38 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид