Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири Шигеру Ишиба истеъфога чиқди - ОАВ
Япония бош вазири Шигеру Ишиба истеъфога чиқади ва бу ҳақда август ойи охиригача эълон қилади. Бу ҳақда Mainichi газетаси маълум қилди.

Фото: Kyodo/via REUTERS
Mainichi газетасининг ёзишича, Шигеру Ишиба аллақачон ўз атрофидагиларга истеъфога чиқишини маълум қилган.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба ўзи раиси бўлган ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) сайловларда муваффақиятсизликка учрагач, истеъфога чиқиш ниятида ва август ойи охиригача истеъфога чиқиши мумкин.
Ишиба уч собиқ ҳукумат раҳбарлари — Ёсихиде Суга, Фумио Кишида ва Таро Асо билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда, бунинг ўзи атипик ҳисобланади. Газетанинг ҳукуматдаги манбасига кўра, бош вазир «уч нафар собиқ бош вазир олдида бош эгади».
20 июл куни бўлиб ўтган сайловларда ЛДПнинг ҳукмрон блоки ва Komeito партияси парламент юқори палатасида кўпчиликни йўқотди. Бу Ишиба учун кетма-кет иккинчи йирик сайлов мағлубияти – ўтган йилнинг кузида ҳукмрон коалиция парламентнинг асосий қуйи палатасида кўпчиликни йўқотди. Шундан сўнг, маҳаллий матбуотга кўра, ЛДПдаги кўпчилик Ишиба истеъфосини талаб қила бошлаган.
Япония ҳукмрон коалицияси парламентнинг юқори палатасида кўпчиликни йўқотган, бироқ ўша пайтда бош вазир Шигеру Ишиба истеъфога чиқишни режалаштирмаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

15:42 / 27.06.2025
Японияда «твиттер-киллер» қатл этилди

21:44 / 26.06.2025