Спорт | 22:49 / 24.07.2025
1948
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди

Мусобақада 24 та жамоа иштирок этмоқда. Ўзбекистон биринчи турда ғалаба қозонди.

Тошкент шаҳрида волейбол бўйича 19 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида FIVB жаҳон чемпионати старт олди. 24 июл куни «Юнусобод» спорт мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро волейбол федерацияси, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакат волейбол федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Мусобақада 24 та жамоа 4 та гуруҳга ажратилган. 1-4 ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 1-турда Туркия билан куч синашиб, 3:0 (25–22, 25–19, 25–17) ҳисобида ғалаба қозонди. Навбатдаги ўйин 25 июлда Покистонга қарши ўтказилади. Гуруҳда Аргентина, Пуэрто-Рико ва Белгия ҳам бор.

Мавзуга оид