Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
Зомин туманида содир бўлган бу фожиа ортидан ҳалигача турли саволлар ўртага чиқмоқда. Воқеа бундан бир ой муқаддам, 23 июн куни рўй берган. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бир оила дам олиш мақсадида Зомин туманидаги тоғли қишлоққа келади.

Улар маҳаллий аҳоли уйларидан бирида яшаш учун тўхтайди. Тахминан соат 19:30 ларда оиланинг икки ёшли ўғли хонадондан чиқиб кетади — ва изсиз йўқолади.
Қидирув ишлари бошланади. Бир неча кун ўтиб, болакайнинг жасади — уйдан тахминан бир километр узоқликдаги тепаликда топилади.
Шу пайтдан бошлаб ижтимоий тармоқларда турли тахминлар ва гап-сўзлар тарқала бошлади. Кимдир бола адашиб, очлик ва сувсизликдан вафот этганини айтмоқда. Яна кимлардир у ўлдирилганини, жасади яширилганини иддао қилмоқда.
Бизга етиб келган бир манбага кўра, бола эҳтиётсизлик оқибатида, уй эгасининг машинаси остида қолиб, нобуд бўлган.
“Бу болача дам олишга келган, хоразмликлар. Уч ака-ука экан, бир ёш-бир ёш фарқ қилган. Бу икки ёш экан. Дам оладиган уйда, ... ака деган одамнинг уйи, шуни ўғли бор. “Кобалт”и бор, мошинни орқага ҳайдаганда кўрмай босиб кетибди. Калласидан буни. Шу пайти ўлиб қолган. Бир кун одялга ўраб сақлаган [болани-таҳр], қаергадир яширганда. Бир кундан кейин сой бор, тоғнинг учи, бир километр тепада, шу ерга шундай ташлаб кетибди. Болача энди тўрт кун-беш кун ётган ташқарида. Қуртлаб кетибди, сасиб кетган. Худонинг каромати билан у ерда бўри-тулкилар кўп, бирортаси тегинмаган. Фақат шу пашша босиб ётганмиш”, дейди манба.
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Зомин тумани ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Икки ёшли бола уйдан чиқиб кетди — ва қайтмади. Бу — оила учун оғир фожеа. Жамият учун эса — оғриқли саволларни ўртага чиқарди.
Бу воқеа барчамизни яна бир бор огоҳликка чақириши керак.
Фарзандларимизга, айниқса ёш болаларга ҳар куни, ҳар жойда кўз-қулоқ бўлишимиз лозим.
Мавзуга оид

20:45 / 21.07.2025
Ҳарорат кескин кўтарилиши иссиқликдан ўлим ҳолатларини уч баравар ошириши мумкин – Жаҳон банки

10:24 / 14.05.2025
Зоминда жарликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди

10:13 / 13.01.2025
Жиззахда илонни тириклай еб юборган шахс жаримага тортилди

16:36 / 30.12.2024