Ўзбекистон | 10:37
779
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистон тоғли ҳудудларида кичик ва ўрта гидроэлектр станцияларини қуриши мумкин

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Tenaga Nasional Berhad корпорацияси президенти ва бош ижрочи директори Мегат Жалолиддин бин Хасан билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Учрашувда Ўзбекистонда энергетика соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Корпорациянинг электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришнинг бутун занжирини қамраб олган ноёб тажрибасини Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш томонлар учун манфаатли бўлиши таъкидланди.

Малайзия вакилига Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кичик ва ўрта гидро электр станцияларини қуришга сармоя киритиш, давлат-хусусий шерикчилик асосида электр тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш таклифи билдирилди.

Корпорация президенти ўзбек томонидан билдирган таклифлар компания мутахассислари томонидан кўриб чиқилишини маълум қилди. Ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш учун корпорациянинг масъул ходимини бириктиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид