Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болқон олов ичида қолди
Болқонда ўт ўчирувчилар қўшни мамлакатлар ёрдамида жазирама, қурғоқчилик, шамол ва эҳтиётсизлик оқибатида пайдо бўлган кўпсонли ёнғин ўчоқларини назоратга олишга уринмоқда.
Ушбу дам олиш кунлари энг оғир вазият Албанияда вужудга келди, ёнғинлар мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида давом этмоқда. Аҳоли уйлари, инфратузилма катта зарар кўрди, минглаб гектар ҳудудлар олов ичида қолган.
Мисли кўрилмаган ёнғинлар ортидан Тирана Европа фуқаро мудофааси механизмига мурожаат қилди. Италия, Хорватия ва Венгрия мутахассислари Албанияга етиб келди. Айни пайтда юзлаб ўт ўчирувчилар ёнғинларга қарши курашмоқда.
Болгарияда ҳам шунга ўхшаш вазият ҳукм сурмоқда, бу ерда 230та ёнғин ўчоғи қайд этилган. София ҳам ЕИдан ёрдам сўради.
Болқонда ўтган ҳафтадан жазирама об-ҳаво бошланган, айрим жойларда ҳарорат 42 даражадан ошиб кетди. Шимолий Македония ва Хорватияда бир нечта йирик ёнғинлар ўчирилди.
Мавзуга оид

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди

21:48 / 24.07.2025