Жамият | 14:32
2132
2 дақиқада ўқилади

Бухорода солиқ инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Фото: ДХХ

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан 2024 йил ноябр-декабр ҳамда 2025 йил январ-феврал ойлари учун жамиятни айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмагани учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган

Ўз навбатида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан эса МЧЖга нисбатан қўлланган жазони бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилган. 

Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шуъба бош инспектори суд қарорига асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади. 

ДХХ ва ИЖҚК департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид