Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда электромобиллар савдоси ошмоқда
Дунё бўйича сотилган автомобилларнинг 5,5 миллионтаси Хитойга тўғри келади.

Фото: Anadolu
2025 йилнинг дастлабки олти ойида дунё бўйича электромобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ўсди ва 9,1 миллион донани ташкил этди. Бу ҳақда Британиянинг Rho Motion тадқиқот компанияси маълумот берди.
Қайд этилишича, июн ойида электромобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган ва 1,8 миллион дона автомобил сотилган.
Бу борада Хитой сўзсиз етакчилик қилмоқда. Дунё бўйича сотилган автомобилларнинг 5,5 миллионтаси Хитойга тўғри келади.
Европада 2025 йилнинг январ-июн ойларида электромобиллар савдоси 26 фоизга ўсиб, 2 миллион донани ташкил этган.
Шимолий Америкада (АҚШ, Канада, Мексика) ўтган олти ой давомида савдо 3 фоизга пасайиб, атиги 900 минг дона электромобил сотилган.
Дунёнинг қолган мамлакатларида савдо ҳажми 40 фоизга ошган ва 700 минг дона электрокар сотилган.
Мавзуга оид

22:48 / 25.07.2025
«Bilol's motors» автосалони раҳбари устидан суд бошланди

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

07:47 / 11.07.2025
Ўзбекистон 5 ойда қарийб 10 мингта электромобил импорт қилди

18:49 / 09.07.2025