Иқтисодиёт | 17:52 / 28.07.2025
1370
3 дақиқада ўқилади

Ҳар уч ўзбекистонликдан бири пул жамғармайди — сўровнома

Марказий банк июн ойида ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 34 фоиз респондентлар маблағ жамғармайди, 23 фоизи эса ўз жамғармасини нақд пул шаклида сақлашни афзал кўради. Кундалик харидлар учун асосан нақд шаклда тўлов қилувчилар улуши 15 фоизгача камайган. Аҳолининг 20 фоизи банкоматлар фаолиятидан норозилик билдирган.

Ўзбекистонда кундалик тўловларни асосан нақд шаклда амалга оширувчи аҳоли сони 15 фоизгача камайган. Марказий банк июн ойида ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

Сўровномада: “Кундалик тўловларни асосан (одатда) қайси шаклда амалга оширасиз?” деган саволга респондентлар қуйидагича жавоб беришган:

  • фақат нақд пул ишлатувчилар – 15 фоиз
  • фақат банк картаси ишлатувчилар – 33 фоиз
  • иккала шаклда фойдаланувчилар – 52 фоиз

Жиззах, Андижон, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилоятларида нақд тўловчилар улуши нисбатан юқори.

Нақд пуллардан асосан деҳқон бозорларида фойданилади. Товар ва хизматлар учун нақд тўлов қилишнинг асосий сабаблари сифатида одамлар қуйидагиларни кўрсатмоқда:

  • деҳқон бозорларда харид қилинади – 56 фоиз;
  • нақд тўлов тез, хавфсиз ва қулай – 17 фоиз;
  • нақд товарлар арзонроқ – 13 фоиз;
  • сотувчилар нақд пул талаб қилади – 7 фоиз;
  • терминал йўқ ёки ишламайди – 7 фоиз.

Терминал муаммолари энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Сўровномага кўра, ҳар учинчи ўзбекистонликнинг жамғармаси йўқ:

  • умуман жамғармага эга эмас – 34 фоиз;
  • жамғармасини нақд пулда сақлайди – 23 фоиз;
  • банк картасида – 23 фоиз;
  • банк омонатида – 20 фоиз.

88 фоиз фуқаролар коммунал хизматлар учун тўловни мобил иловалар орқали амалга оширади. Респондентларнинг фақат 5 фоизи коммунал тўловларни нақд пул билан тўлашини айтган.

Аҳолининг 20 фоизи банкоматлар фаолиятидан норозилик билдирган, асосий муаммолар қаторида қуйидагилар саналган:

  • Пул тез тугаб қолади.
  • Баъзида умуман ишламайди.
  • Зарур номиналдаги банкнотлар йўқ.

Дўконларда нақд харидлар пайтида, респондентларнинг:

  • 65 фоизи – қайтимни олади;
  • 17 фоизи – баъзида қайтим ўрнига сақич ёки гугурт олади;
  • 14 фоизи – доим қайтим ўрнига сақич ёки гугурт таклиф қилинади;
  • 4 фоизи – умуман қайтим берилмайди, дея фикр билдирган.

Кўпчилик иш ҳақларини пластик карталарда олади:

  • 87 фоиз респондентга иш ҳақи банк картаси орқали тўланади.
  • 7 фоизи – иш ҳақини ҳам банк картаси, ҳам нақд шаклда олади.
  • 6 фоизи – иш ҳақини фақат нақд шаклда олади.

3-Расм. Иш ҳақи тўловларининг қайси шаклда олиниши ҳолати (Ҳудудларда) Инфографика – Марказий банк

Сўровнома натижалари рақамли тўловлар кенгаяётгани, аммо молиявий саводхонлик ва жамғарма маданияти суст экани, шу билан бирга сўров натижалари аҳоли молиявий ҳаётида рақамли тўловлар кўпаяётганини кўрсатмоқда.

Мавзуга оид