Ўзбекистон | 15:15
6936
1 дақиқада ўқилади

Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди

Намангандаги «Шимолий Фарғона» каналига чўмилишга тушган олти боладан 2 нафари чўкиб кетди. 16 ёшли болалардан бирининг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди. Иккинчисини Наманган, Чуст ва Поп туманлари бўйлаб қидириш давом этмоқда.

Фото: Наманган вилояти ФВБ

Наманган вилоятида икки нафар ўсмир каналда чўкиб, вафот этди.

Вилоят ФВБ матбуот хизмати маълум қилишича, 23 июл куни соат 13:48 атрофида 112-ягона диспетчерлик хизматига ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган. 6 нафар бола «Шимолий Фарғона» каналига сузиш учун тушган, бироқ улардан икки нафари сувдан қайтиб чиқмаган.

Ўсмирлардан бирининг жасади 26 июл куни топилган. Иккинчи ўсмирнинг жасади олти кундирки қидирилмоқда.

28 июл куни берилган хабарда Наманган, Чуст ва Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлимлари ёнғин қутқарувчилар томонидан сув усти ва бошқарма ёнғин қутқарув отряди ғаввослари томонидан сув ости қидирув ишлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.

23 июл куни Қорақалпоғистондаги Ақчакўл сув ҳавзасида ҳам бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳам чўкиб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид