Ўзбекистон | 23:00 / 29.07.2025
24003
1 дақиқада ўқилади

Икки вилоятда ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов лавозимини тарк этган. Унинг ўрнига генерал-майор Тоҳир Арипов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи бўлди. Полковник Абдувосит Абдураззоқов эса Арипов ўрнига Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи этиб тайинланди.

Полковник Абдувосит Абдуҳаевич Абдураззоқов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдувосит Абдуҳаевич Абдураззоқов

Абдувосит Абдураззоқов 2022 йил мартидан ҳозирга қадар Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ундан аввал у Учтепа тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Ўз навбатида, 2018 йил октябридан буён Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Тоҳир Арипов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг янги бошлиғи этиб тайинланди.

Тоҳир Арипов

Тоҳир Арипов муқаддам 2017-2018 йилларда ИИВ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, 2018 йил майидан октябригача ички ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти ИИБга 2022 йил февралидан буён Раҳмат Маматов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид