Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша колумбиялик фуқарони Россия топшириғига кўра ўт қўйишда гумон қилмоқда
Чехия Республикасида ўт қўйишда айбланган 27 ёшли Колумбия фуқароси 2024 йилда Полшада содир этилган иккита ўт қўйиш ҳужуми учун ҳам жавобгар, деб хабар берди Варшава Ички ишлар вазирлиги.

Фото: Attila Husejnow/SOPA/IMAGO
Полша разведкаси маълумотларига кўра, Чехия Республикасида қамоққа олинган Колумбия фуқароси Россия махсус хизматлари топшириғи билан Полшада икки марта ўт қўйиш ҳужумини уюштирган. 27 ёшли йигит 2024 йил ёз бошида содир бўлган Варшава ва Радомдаги қурилиш материаллари сақланадиган иккита омборхонадаги ёнғинлар учун жавобгардир, деди Полша Ички ишлар вазирлиги вакили. Иккала ёнғин ҳам тезда ўчирилди, ҳеч ким жабрланмади.
Полша агентлигининг қайд этишича, колумбияликка аввалроқ Россия разведка хизматларига алоқадор шахс томонидан ўт қўйишни ташкил этиш ва уни ҳужжатлаштириш бўйича кўрсатма берилган. Варшава прокуратураси уни хорижий разведка ва терроризм учун ишлаганликда айблаб, тергов қилмоқда, дея таъкидланади қўшимча тарзда.
Гумонланувчи Чехия суди томонидан июн ойи бошида 2024 йил ёзида Прагада жамоат транспорти автобуслари ва савдо марказига ўт қўйгани учун саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Чехия бош вазири Петр Фиала Россия разведка хизматларини бу ҳужумларни уюштирганликда айблади.
Полшада жами 32 киши Россия разведка хизматларига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди, деди Полша бош вазири Доналд Туск. Улар орасида Россия, Беларус, Украина фуқаролари, шунингдек, поляк ва колумбиялик ҳам бор. «Бу гумон ўринли», — дея ҳукумат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган PAP ахборот агентлиги.
Мавзуга оид

23:50 / 31.07.2025
Кремл АҚШ билан яширин музокара олиб борди ва Украина бўйича ён беришдан бош тортди

23:05 / 31.07.2025
АҚШ Украинадаги уруш қачон тугаши кераклигини белгилади

19:59 / 31.07.2025
Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий қилинди

19:09 / 31.07.2025