Ўзбекистон | 14:32 / 31.07.2025
1739
1 дақиқада ўқилади

Сергелидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Кеча, 31 июл куни соат 12:58 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг чордоқ қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 13:17 да етиб бориб, ёнғин соат 13:38 да қуршаб олинди, соат 13:59 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид