Жамият | 14:38 / 31.07.2025
6565
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

Ҳайдовчи яқин атрофда мактаб борлиги ҳақидаги белгига қарамай, тезликни пасайтирмаган.

Фото: Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Узун тумани судида саккиз ёшли мактаб ўқувчисини уриб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Hudud ахборот дастурида хабар берилган.

Маълум бўлишича, Nexia-2 русумли автомобилни бошқарган 29 ёшли ҳайдовчи яқин атрофда мактаб борлиги ҳақида огоҳлантирувчи йўл белгиси борлигига қарамай, тезликни пасайтирмаган. У мактаб олдидаги пиёдалар йўлаги бўйлаб ўтаётган қизалоқни уриб юборган.

Марҳумнинг онаси судда «бу каби йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва норасида гўдаклар автоҳалокат қурбонига айланиб қолмаслиги ҳамда бошқаларга ҳам дарс бўлиши» учун айбланувчига оғирроқ жазо тайинланишини сўраган.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи икки йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Мавзуга оид