Ўзбекистон | 14:31 / 01.08.2025
3707
1 дақиқада ўқилади

Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

«Келес» темирйўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган божхона назорати давомида «Тошкент–Новосибирск» йўналишида ҳаракатланаётган поезд вагонларидан бирида Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний равишда олиб чиқилаётган эҳтимолий тарихий қимматга эга бўлган буюмлар фош этилди.

Аниқланишича, вагонлардан бирида бўлган қора рангли сумка ичида божхона назоратидан яширилган ҳамда оғзаки сўров давомида божхона ходимларига маълум қилинмаган турли буюмлар борлиги аниқланди

Жумладан, 1 дона қоғоз қутига жойлаштирилган целлофан пакетчалар ичида ҳар хил турдаги ва катталикдаги 174 дона танга, 27 дона турли узук, 2 дона камон ўқлари учлари (наконечник), 2 дона билакузук, 86 дона заргарлик буюмлари ҳамда 26 дона маиший буюм элементлари борлиги маълум бўлди.

Дастлабки тахминларга кўра, аниқланган ушбу буюмлар тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Шу боис, ҳолат юзасидан ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, буюмлар бадиий экспертизага топширилди. 

Экспертиза хулосасига асосан тегишли қонуний баҳо берилади.

Мавзуга оид