Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Краснодар ўлкасида қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Мамлакатнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Краснодар ўлкасида қийин аҳволда қолган Б.Э. Ўзбекистонга қайтарилди.

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, Б.Э. 2020 йил феврал ойида Краснодар ўлкасига ишлаш мақсадида келган ва турли мавсумий ишларда меҳнат қилган.
Бироқ, кўп ўтмай коронавирус пандемияси оқибатида ишсиз ва маблағларсиз қийин аҳволга тушиб қолган. Шунингдек, у меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида барча ҳужжатларини йўқотган.
Б.Э. ўз мурожаатида ҳужжатларини расмийлаштириш ва Ўзбекистонга қайтаришда амалий кўмак сўраган.
Бош консулхона томонидан унга ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди ва Миграция агентлигининг Краснодар ўлкасидаги ваколатхонаси кўмагида авиачипта харид қилиб берилди. У куни кеча Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид

23:35 / 01.08.2025
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

20:34 / 01.08.2025
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди

19:02 / 01.08.2025