Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
Давлат раҳбари Хитойда юз берган ҳалокатли тошқиндан жабрланганларга таъзия йўллади.

Фото: REUTERS/Florence Lo
Президент Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой раиси Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
29 июл куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Тошқинлар туфайли шаҳарда 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Юзлаб авиарейслар кечиктирилди ёки бекор қилинди, ёғинлар темирйўл фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатди.
Мавзуга оид

19:19 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:01 / 30.07.2025
Божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизими йўлга қўйилади

14:59 / 30.07.2025