Жаҳон | 21:37 / 03.08.2025
1392
1 дақиқада ўқилади

Украина Ҳаво кучларига янги қўмондон тайинланди

Ҳаво кучлари қўмондони этиб генерал-лейтенант Анатолий Кривоножко тайинланди.

Фото: REUTERS

Володимир Зеленский УҚК ҳаво кучларига янги қўмондон тайинлади. Бу ҳақда "РБК-Украина" хабар берди.

"Зеленский генерал-лейтенант Анатолий Кривоножкони Ҳаво кучлари қўмондони этиб тайинлади", - дейилади хабарда. 

Кривоножкодан аввал ҳаво кучларига генерал-лейтенант Николай Олешчук раҳбарлик қилган. У ўтган йил августида лавозимидан бўшатилган.

Мавзуга оид