Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда бир ҳафта ичида уч мингга яқин кишида чикунгунья безгаги аниқланди
Касаллик юқтирувчи чивинлар сабабли эпидемия профилактикаси ва назорати борасида жиддий муаммолар мавжудлиги айтилмоқда.

Фото: AP
Хитойнинг Гуандун провинциясида бир ҳафта ичида 2800 нафардан ортиқ инсонда чикунгунья безгаги аниқланди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.
Хабарга кўра, 27 июлдан 2 августга қадар вирус юқтириш билан боғлиқ 2892та янги ҳолат қайд этилган.
Эпидемия авж олиши жиловланди, бироқ касаллик юқтирувчи чивинлар сабабли унинг профилактикаси ва назорати борасида жиддий муаммолар мавжуд, деди Гуандун провинцияси касалликларни профилактика ва назорат қилиш марказининг юқумли касалликлар бўйича бош эксперти Кан Мин.
У профилактика сифатида турғун сувларни тозалаш, чивинларни ўлдириш ва уларнинг чақишига йўл қўймасликни тавсия қилди.
Мавзуга оид

23:24 / 02.08.2025
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди

22:14 / 02.08.2025
Хитойда чикунгуня эпидемиясига қарши курашиш учун улкан каннибал-чивинлар юборилди

23:25 / 01.08.2025
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди

08:10 / 01.08.2025