Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Meta, Google ва Apple каби компаниялар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаяпти?
Жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистонда Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) 22,6 млрд сўм, Apple 22,1 млрд сўм, Google 19,4 млрд сўм солиқ тўлаган.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан 2025 йил январ-июн ойларида 78,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга кўп. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Энг кўп солиқ Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) томонидан тўланган – 22,6 миллиард сўм.
Тўланган солиқларнинг 94 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Meta – 22,6 млрд сўм;
- Apple – 22,1 млрд сўм;
- Google – 19,4 млрд сўм;
- OpenAI – 2,9 млрд сўм;
- Вооking.com – 1,9 млрд сўм;
- Tik-Tok – 1,8 млрд сўм;
- Netflix – 896 млн сўм;
- Асса – 797 млн сўм;
- Zoom – 786 млн сўм;
- Adobe – 530 млн сўм.
Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари Ўзбекистонда ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Мавзуга оид

18:52 / 31.07.2025
Apple Samsung видеосини эълон қилиб, шарманда бўлди

15:52 / 29.07.2025
Солиқчилар ҚҚСни қайтаришда совиткичдан олинган сувни ҳам пуфлаб ичяпти — Қудбиев

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

21:56 / 19.07.2025