Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ тарихида энг катта миқдордаги алимент тўланди
Нукуслик эркак 1 нафар фарзанди учун 2,2 млрд сўмлик алиментни тўлади.

Фото: МИБ
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида эркак 1 нафар фарзанди учун алимент пулини тўлиқ миқдорда олдиндан тўлаб берди.
МИБ хабарига кўра, ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига келиб, фарзанди 18 ёшгача тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган.
Қарздорга Вазирлар Маҳкамасининг 808-сон қарорига мувофиқ фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаши мумкинлиги тушунтирилган ва келгуси 13 йил давомида тўлаши лозим бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган. Қайд қилинишича у 2 миллиард 270 миллион 812 минг сўмни ташкил этган.
Шундан кейин алимент ундирувчи аёл МИБ Нукус шаҳар бўлимига келиб, ҳисоблаб чиқилган 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни собиқ турмуш ўртоғидан олганини тасдиқлаган.
Таъкидланишича, бу қиймат МИБ тарихида ҳозирча энг йирик миқдордаги тўлов бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

11:29 / 19.07.2025
Ўзбекистонда 3500 нафар она фарзандларига алимент тўлаб келмоқда — МИБ

15:55 / 12.07.2025
Нукус - Оқтов йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

18:19 / 20.06.2025