Ўзбекистон | 14:51
610
1 дақиқада ўқилади

Рақамли криминалистика соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Рақамли криминалистика соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Фото: Depositphotos

Низомга кўра, рақамли криминалистика соҳасида мутахассисларнинг малакаси ҳар 2 йилда оширилади.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш ўз ихтисослиги бўйича камида 1 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар учун ташкил қилинади.

Мутахассислар малакасини ошириш бевосита ва (ёки) билвосита ташкил этилади. 

Малака ошириш муассасалари томонидан мутахассисларнинг малакасини ошириш камида 36 академик соат ҳажмда ташкил этилади.

Малака ошириш бўйича якуний назорат ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган оғзаки ёки ёзма имтиҳон ёхуд суҳбат шаклида ўтказилади.

Малака ошириш муассасаларида ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган мутахассисларга белгиланган шаклдаги сертификат берилади.

Мавзуга оид