Ўзбекистон | 14:00 / 05.08.2025
946
6 дақиқада ўқилади

Sea Breeze Uzbekistan қўшма корхонаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди

Agalarov Development иштирокидаги ушбу компаниянинг яна бир таъсисчи “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси раисининг собиқ ўринбосари Улуғбек Маҳмудов ҳисобланади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда Sea Breeze Uzbekistan қўшма корхона сифатида расман рўйхатдан ўтказилди. Бу корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларида келтирилган.

Унга кўра, Sea Breeze Uzbekistan компанияси ҳукумат қарори қабул қилинган кундан уч кун ўтгач — 4 август куни рўйхатга олинган. Манзили — Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, компаниянинг устав фонди эса 400 млн сўм. Қўшма корхона нотурар жой бинолари қурилиши билан шуғулланиши кўрсатилган.

Қўшма корхона таъсисчилари ҳар бири 50 фоиз улуш билан Озарбойжоннинг Agalarov Development компанияси ҳамда Маҳмудов Улуғбек Абдурасулович ҳисобланади. Директори эса Ҳамидов Сардор экани кўрсатилган.

Ўз навбатида, Breeze Development қўшма корхонаси ҳам 3 июн куни рўйхатдан ўтган эди, бироқ 27 июл куни қайта рўйхатга олинган. Компаниянинг устав фонди 400 млн сўмни ташкил этиб, асосий фаолият тури турар жой биноларини қуриш. Таъсисчилар — Agalarov Development ва Маҳмудов Улуғбек Абдурасулович (ҳар бири 50 фоиздан), директор — Султонхўжаев Наби Ҳабибуллоевич. У эса илгари Ўзинтеримпекс бошқаруви аъзоси бўлган.

Шу йилнинг июл ойида Agalarov Development Тошкентда Sea Breeze сотув офиси очилиши режаланаётгани ҳақида ёзганди. Agalarov Residence савдо офиси Sea Breeze брендига тегишли объектларни сотиш ваколатига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Эмин Агаларов ва унга тегишли компаниялар иштирокида қурилиши айтилаётган туризм маркази 10 та кичик ҳудудга бўлиб бунёд этилади. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади.

Эмин Агаларов бу қарийб 6,5 млн кв метр майдонни эгалловчи янги шаҳар бўлиши ва босқичма-босқич бунёд этилишини айтганди. “Биз ҳаракатларни тезлаштириб, шу ёзда қурилиш жараёнларига фаол киришамиз”, - деган у.

Шу йилнинг июн ойида эса IV Тошкент Халқаро инвестиция форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Agalarov Develoment компанияси ўртасида қиймати 5 млрд долларлик келишув имзолаган.

Ундан кейин Эмин Агаларов Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси қурилиши билан боғлиқ экологик хатарларга изоҳ бериб, Чорвоқнинг ҳозирги ҳолати сақланиб қолинишини қайд этганди. “Экология бизнинг устувор вазифамиздир. Ҳамма жойда тозалаш иншоотлари бўлиши, сувга ортиқча ҳеч нарса ташланмаслиги керак. Ўзбекистон аҳолиси ва сайёҳлар фойдалана оладиган туристик ҳудуд яратамиз”, - деганди Озарбойжон президентининг ишбилармон куёви.

Мавзуга оид