Жамият | 10:42
3109
1 дақиқада ўқилади

Гулистондаги мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, 5 август куни соат 18:06 да Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Ўзбекистон шоҳкўчасида жойлашган объектлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Бинода ўтни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган бўлиб, улар воқеа жойига 18:09 да етиб боришган ҳамда соат 18:12 да ёнғин қуршаб олинган. Ўт ҳодисадан қарийб бир соат ўтгач, соат 19:00 да бартараф этилди.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда воқеа юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид