Жамият | 18:00 / 07.08.2025
848
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Омниканалли платформалар – мижоз билан мулоқотнинг яқин келажаги

Ўзбекистонда рақамли трансформация жараёнлари шиддат билан кечмоқда. Электрон тижоратнинг ўсиш суръати, давлат хизматларининг рақамлашуви ва интернет фойдаланувчилар сонининг ортиши бизнес учун улкан имкониятлар билан бирга янги чақириқларни ҳам келтирмоқда. Мижозлар тез, қулай ва тушунарли мулоқотни кутаётган бир пайтда, компаниялар уларнинг эҳтиёжларига мос равишда мижозлар билан муносабатни қайта кўриб чиқишига тўғри келяпти.

Яқин йилларда Ўзбекистонда электрон тижорат бозори янада катталашади. Расмий маълумотларга кўра, 2027 йилга бориб фақат маҳаллий маркетплейслар орқали амалга ошириладиган савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошиб кетади. Бу рақамлар шундан далолат берадики, рақамли муҳитда фаолият юритувчи ҳар бир бизнес учун мижоз билан мулоқот стратегияси асосий рақобат қуролига айланмоқда.

Шу билан бирга, мижозларнинг мулоқотга бўлган муносабати ҳам ўзгармоқда. Улар SMS ёки телефон қўнғироғи орқали эмас, Telegram, WhatsApp, Instagram каби мессенжерлар орқали савол беришни, маълумот олишни ёки буюртма қилишни афзал кўришмоқда.

Тармоқларга бўлиниб кетган хизматлар — ишончсизлик сабаби

Ҳозирги кунда кўплаб компаниялар бир нечта алоҳида хизматлар — масалан, алоҳида SMS платформаси, колл-марказ, ижтимоий тармоқлар учун SMM менежер каби хизматлардан фойдаланади. Аммо ушбу усуллар тезкор, яхлит ва самарали мулоқот учун ноқулайлик келтириб чиқаради: мижоз сўровига кеч жавоб бериш, икки марта бир хил хабар юбориш, мурожаат тарихини йўқотиш каби ҳолатлар кўп учрайди.

Айнан шундай муаммоларни ҳал этиш учун дунёда омниканал платформалар яратилди.

Омниканал платформа нима ва нима учун муҳим?

Омниканал платформа – бу барча алоқа каналларини (SMS, электрон почта, мессенжерлар, қўнғироқлар ва бошқалар) ягона тизимда бирлаштирувчи технологик ечимдир. Бундай платформа орқали компаниялар:

· мижознинг аввалги мурожаатларини кўради,

· қайси канал орқали мулоқот қулай эканини аниқлайди,

· автоматлаштирилган жавоблар орқали тезкорликка эришади,

· ортиқча такрорий хабарларни юбормайди.

Яъни бизнес – мижоз билан реал вақтда, контекст асосида, узлуксиз мулоқот қуриш имкониятига эга бўлади.

Infobip: мижоз билан мулоқотни автоматлаштирувчи глобал ечим

Дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчиларга етиб боришни таъминловчи глобал платформа — Infobip, Ўзбекистон бозорида ҳам ўз фаолиятини кенгайтира бошлади. Компания омниканал ечимларни таклиф этиб, бизнес учун мижоз билан мулоқотнинг ҳар бир босқичини оптималлаштиради:

· SMS, WhatsApp, Telegram, email, push-хабарлар ва бошқа каналлар орқали хабарларни юбориш

· Барча каналлар учун ягона интерфейсда мижозлар билан алоқа қилиш

· Чат-ботлар орқали тез жавоб бериш ва 24/7 мулоқотни таъминлаш

· Мижоз маълумотларини тўплаш, сегментлаш ва сақлаш

· Ижтимоий тармоқларда мижоз сўровларини автоматик қайта ишлаш

· Хавфсиз идентификация ва аутентификация ечимлари

Бу орқали инфо-марказ, чакана савдо, банк ёки тиббий хизмат соҳасидаги бизнес ўз мижозларига қулай, ишончли ва шахсий ечим таклиф қила олади.

Тайёр ечим – натижалар ҳам аниқ

Infobip томонидан Лотин Америкасидаги “Unilever” бренди учун амалга оширилган омниканал кампанияси бунга яққол мисолдир. Компания WhatsApp орқали интерактив чат-бот ишга туширди, мижозларга чегирмалар ва фойдали маслаҳатлар таклиф қилди. Бир ҳафта ичида 12 000 дан ортиқ мижоз 290 000 хабар юборди ва сотувлар 14 баробарга ошди.

Бундай тажриба Ўзбекистон бозори учун ҳам ўта долзарб. Ахир бу ерда мессенжерлар фойдаланувчилари сони кескин ортиб бормоқда ва мижозлар нафақат маҳсулот, балки қулай хизматни ҳам талаб қилмоқда.

Infobip компаниясининг Евросиё бўйича бош директори Руслана Резникова қуйидагиларни таъкидлайди:

“Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг истиқболли рақамли бозорлардан бири. Бизнинг технологияларимиз мамлакатда хизмат кўрсатиш сифатини сезиларли даражада яхшилайди ва мижоз билан мулоқотни бутунлай янги босқичга олиб чиқади”.

Айнан шу сабаб Infobip — бугун дунё бўйлаб миллиардлаб қурилмаларга боғланган, 9700+ алоқа операторига уланган етакчи коммуникация платформаси сифатида Ўзбекистондаги бизнеслар учун стратегик ҳамкорга айланиши мумкин.

Бизнесдаги муваффақият — мижоз билан тўғри мулоқотдан бошланади

Рақамлашиш шиддатида фақат маҳсулот ёки хизмат сифати эмас, балки мижозга қандай етиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Омниканал ёндашув бизнес учун нафақат мижоз билан алоқани яхшилаш, балки ишончни мустаҳкамлаш, брендингни кучайтириш ва рақобатда ютиб чиқиш имкониятини беради. Ўзбекистондаги компаниялар учун эса бугун — айнан шундай платформаларни жорий этиш ва рақамли трансформацияни жадаллаштириш вақти келди.

Сайт: https://www.infobip.com/

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид