Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский ҳам Аляскага бориши мумкин - CNN
15 август куни Аляскада АҚШ ва Россия президентлари ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: AFP
Украина президенти Володимир Зеленский Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Доналд Трамп учрашуви вақтида Аляскада бўлиши мумкин, лекин учрашувда иштирок этмайди. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди.
«Оқ уй вакилларидан бирининг таъкидлашича, Зеленский билан боғлиқ барча тадбирлар Трамп ва Путин музокараларидан сўнг ўтказилиши мумкин», — дейилади хабарда.
Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, Трамп уч томонлама учрашув учун очиқ, аммо Оқ уй ҳозирча «президент Путин сўраган икки томонлама учрашувни режалаштирмоқда»: Зеленский бўлажак саммит иштирокчиси сифатида тилга олинмаган.
АҚШ ва Россия президентлари ўртасидаги учрашув 15 август куни Аляскада бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

00:32
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади

20:41 / 10.08.2025
Путин Херсон ва Запорижжядан воз кечишга тайёр эмас, Оқ уй Зеленскийни Аляскага таклиф қилмоқчи

15:22 / 10.08.2025
«Чегараларни куч билан ўзгартириб бўлмайди» – Европа етакчилари Киевни қўллаб-қувватлади

10:17 / 10.08.2025