Жаҳон | 01:11
655
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Labubu қўғирчоқлари ўғрилар нишонига айланмоқда

Дўконларда битта қўғирчоқнинг нархи 500 доллар туради, айрим чекланган нусхада чиқарилганлари эса қўлда бир неча минг долларгача сотилмоқда.

Фото: Reuters

Лос-Анжелес шаҳрида ниқобланган шахслар ўйинчоқлар дўконига кириб бир неча минг долларлик Лабубу қўғирчоқларини ўғирлаб кетишди.  

Кузатув камераларидаги ёзувларга кўра, уларни бошқа маҳсулотлар қизиқтирмаган, улар фақат Лабубулар учун киришган.

Лабубу карикатурачи рассом Касинг Лунг томонидан яратилган. Бу ўйинчоқ қовоғи солиқ, кўзлари катта момиқ қуёнчаларга ўхшайди.   

Дўконларда битта қўғирчоқнинг нархи 500 доллар туради, айрим чекланган нусхада чиқарилганлари эса қўлда бир неча минг долларгача сотилмоқда. Шунингдек, сохта Лабубулар бозори ҳам ривожланмоқда.

Мавзуга оид