Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку ва Ереван ўз чегараларида учинчи мамлакатлар кучларини жойлаштирмайдиган бўлди
Келишувдан шунингдек, ҳудудий даъволардан воз кечиш, келишув ратификация қилинганидан кейин дипломатик муносабатлар ўрнатиш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ишларини якунлаш каби моддалар ўрин олган.

Фото: AFP/Getty Images
Арманистон ва Озарбойжон мамлакатлар ўртасидаги чегараларда учинчи томон кучларини жойлаштирмасликка келишишди. Бу ҳақда икки давлат ўртасидаги тинчлик келишуви лойиҳасида айтилган.
“Томонлар умумий чегаралари бўйлаб учинчи томон кучларини жойлаштирмайди”, - дейилади ҳужжатда.
Келишувдан шунингдек, ҳудудий даъволардан воз кечиш, келишув ратификация қилинганидан кейин дипломатик муносабатлар ўрнатиш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ишларини якунлаш, келишувга риоя қилинишини назорат қилувчи икки томонлама комиссия тузиш каби моддалар ўрин олган.
Ҳужжат ҳаммаси бўлиб 17 моддадан иборат. У кучга кириши учун икки мамлакат раҳбарлари уни имзолаши ва мамлакатлар парламентлари ратификация қилиши лозим.
Мавзуга оид

19:53
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди

00:32
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади

18:04 / 10.08.2025
Озарбойжон ва Арманистон энди урушмасликка аҳдлашди

19:43 / 09.08.2025