Жаҳон | 23:15 / 11.08.2025
1704
1 дақиқада ўқилади

Петербургда мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди

Аввалроқ Петербургда мигрантларга таксичилик билан шуғулланиш тақиқланганди.

Фото: РИА Новости

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов хорижликларни курьерлик ишига жалб қилишни чеклаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Таъкидланишича, “мазкур қарор яширин бандликка қарши курашиш, курьерлик секторида хизмат сифати ва хавфсизлигини ошириш ҳамда Россия фуқаролари учун янги иш ўринлари яратиш”га қаратилган.

Иш берувчиларга “кадрлар сиёсатини тўғрилаш” учун уч ой муҳлат берилди.

Аввалроқ Петербургда мигрантларга таксичилик билан шуғулланиш тақиқланганди.

Мавзуга оид