Жамият | 00:53
686
2 дақиқада ўқилади

Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди

Унга Pardo alla Carriera мукофоти топширилди. Илгари актёр Шоҳрух Хон, режиссёр Цай Минлян ва Коста-Гавраслар, оператор Данте Спинотти ва бошқалар ушбу мукофот билан тақдирланган.  

Фото: Getty Imagеs

Ҳонконглик киноактёр Жеки Чан Локарнодаги фестивалда кинода эришган муваффақиятлари учун мукофотланди.  Бу ҳақда Deadline нашри хабар берди.

Унга Pardo alla Carriera мукофоти топширилди. Мукофот 2010 йилдан буён тақдим этиб келинади. Илгари актёр Шоҳрух Хон, режиссёр Цай Минлян ва Коста-Гавраслар, оператор Данте Спинотти ва бошқалар ушбу мукофот билан тақдирланган.  

Мукофотни топшириш маросимида актёр фестивал маъмурияти ҳамда фаолияти давомида бирга ишлаган барча режиссёр ва актёрларга миннатдорлик билдирди. У шунингдек, ёшлик давридаги хотиралари билан ўртоқлашди. 

“Ўшанда 17 ёшда эдим. Ошхонада дадамнинг овқат тайёрлашини кузатиб ўтиргандим. Бирдан отам менга ўгирилди ва сўради: “Ўғлим, мен 60га кирдим ва ҳали ҳам овқат тайёрлай оламан. Сен-чи, 60га кирганингда ҳам муштлаша оласанми?”.  Мен нима деб жавоб қайтаришни билмай қолгандим. Ҳозир 71 ёшдаман ва ҳали ҳам муштлаша оламан”, — деди у. 

Мавзуга оид