Фан-техника | 00:18
637
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди

Қайд этилишича, қурилма ихчам бўлиб, ташқи қувватлашни талаб қилмайди.

Фото: Нанкин фан ва технологиялар университети

Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилишга мўлжалланган, шу билан бирга, сунъий йўлдошларни ишдан чиқарувчи қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган қурилма ишлаб чиқишди, деб ёзади South China Morning Post газетаси.

Нашрнинг ёзишича, тадқиқотлар Нанкин фан ва технологиялар университетининг машинасозлик кафедраси олими Юэ Шуай раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи томонидан ўтказилган.

"Қурилма Ер атрофидаги орбитал чиқиндиларни йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган. У чиқиндиларни ўраб оладиган ва атмосферага олиб чиқиб кетадиган ёйилувчи тўрли капсулани ишга туширади",- дея тадқиқотчилардан иқтибос келтиради газета. 

Қайд этилишича, ушбу қурилма ихчам бўлиб, ташқи қувватлашни талаб қилмайди. У анъанавий қуроллардан фарқли равишда энергияни ёпиқ газ механизми ёрдамида ютади ва отилганида тутун ёки олов чиқармайди.  

Пекинлик астрофизикнинг сўзларига кўра, уни бироз ўзгартириш орқали космик қуролга айлантириш мумкин. 

"Портлаш бўлмайди, ҳужум қилингани кўринмайди, фақат ишдан чиққан сунъий йўлдошнинг ўзи бўлади. Ташқаридагиларга сунъий йўлдош табиий равишда ишдан чиққандек кўринади",- деган у.

Мавзуга оид