ОАВ Трамп ва Клинтоннинг сайлов кампаниясига ишлатган харажатини ҳисоблаб чиқди

Республикачи Дональд Трамп июль ойида ўзининг сайлов кампаниясига ўз рақиби демократ Ҳиллари Клинтондан уч баравар кам пул сарфлади. Аниқроқ айтиладиган бўлса, бир ой ичида Трамп 18,5 млн доллар, Клинтон эса 49 млн доллар сарфлаган.
The Washington Post нашрининг маълум қилинишича, Трампнинг оз маблағ сарфлашига сабаб уни сайлов кампаниялари ажратиладиган анъанавий маблағдан маҳрум этишгани бўлди.
Трамп ўзининг шов-шувли чиқишлари билан ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кўплаб чиқиш қилмоқда. У теле ва интернет рекаламалар учун 26 млн доллар сарфлаган Клинтондан фарқли равишда бу ишлар учун 4,9 млн доллар пул сарфлаган.
Умумий ҳисобда Трамп штаби сайлов кампаниясига 89,5 млн доллар, Клинтон штаби эса 319 млн доллар сарфлаган.
Мавзуга оид

11:39 / 14.06.2025
«АҚШ энг кучли ҳарбий ускуналарни ишлаб чиқаради ва Исроилда улар жуда кўп» – Трамп Эронга таҳдид қилди

13:38 / 13.06.2025
Трамп: «Афтидан, Путинга Россиянинг Украинадаги йўқотишлари аҳамиятсиз»

08:01 / 31.05.2025
Трамп: Россиянинг Украинага берган зарбаларидан ҳайратдаман ва ҳафсалам пир бўлди

19:30 / 28.05.2025