Манба: Россия Туркияга чартер парвозларга тақиқловни бекор қилди

© РИА Новости
Туркияга чартер рейслар амалга оширмоқчи бўлган Россия авиакомпаниялари 27 августдан бошлаб Росавиацияга Туркия орқали парвозларни амалга оширишга аризалар беришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Росавиациядаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Бугунги кундан Туркияга чартер рейслар бўйича парвозларга чекловлар олинди, чартер рейсларни амалга оширишни истовчи барча авиакомпаниялар парвозларни бажаришга ариза бериши мумкин", деб айтди манба.
Росавиация раҳбари Александр Нерадько Россиянинг 15 га яқин авиакомпанияси Туркияга чартер парвозларни бошлашга тайёрлигини айтган.
Мавзуга оид

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025