ОАВ Apple'нинг янги рангдаги iPhone 7 ишлаб чиқариш режасидан хабар топди

Фото: CG Image
Apple компанияси iPhone 7'нинг ранглари сафини кенгайтиради ва Pure White оқ ялтироқ корпусдаги смартфонини ишлаб чиқаради. Бу ҳақида Macotakare сайти хабар берди.
Янги рангдаги қурилманинг ишлаб чиқарилишига Jet Black (тим қора) моделига талабнинг юқорилиги сабаб бўлди. Оқ рангдаги iPhone 7 қурилмасини сотувга чиқариш вақти ҳозирча номаълум. Портал таҳририятининг таъкидлашича, маълумот ёлғон ҳам бўлиши мумкин.
iPhone 4 воқеасини эсга олайлик: 2010 йилнинг июндаги тақдимотдан 9 ой ўтиб, компания оқ корпусдаги смартфонини тақдим этганди. Эҳтимол, iPhone 7 билан ҳам шундай бўлар. Ҳозирда iPhone 7 беш хил вариантда тақдим этилган: кумушранг, тилларанг, пушти, қора ва тим қора рангларда.
Мавзуга оид

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025