Спорт | 09:43 / 21.11.2016
6315
1 дақиқада ўқилади

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси ATP турнири финалида ғалаба қозонди

Фото: Kirsty Wigglesworth / AP

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси британиялик Энди Маррей сербиялик Новак Жоковични профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP’нинг Лондонда бўлиб ўтган 2016 йилдаги сўнгги турнирида мағлуб этди. 

Маррей икки сетда рақибини 6:3, 6:4 ҳисобида доғда қолдирган. Беллашув 1 соат 43 дақиқа давом этган. 

Шу билан британиялик теннисчи ATP якуний чемпионатларидаги илк совринини қўлга киритган. Таъкидланишича, мазкур ютуқ Маррейнинг жорий йилдаги 9-чи, фаолиятидаги 44-совринидир. Сербиялик Жокович эса, йилнинг якуний баҳсларида беш маротаба рақибларидан устун келган. 

Маррей 6 ноябрда жаҳоннинг биринчи ракеткасига айланган эди. Сўнгги ғалаба туфайли у янги йилни рейтингнинг биринчи ўрнида кутиб олади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди