Мил Гибсоннинг янги фильми Австралия «Оскар»ини қўлга киритди

Фото: Caroline McCredie
Мил Гибсоннинг «Виждоний сабабларга кўра» фильми Австралия кинематография ва телевидение тақдимотида юқори мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда Deadline хабар бермоқда.
Ҳарбий драма бешта йўналиш бўйича мукофотларни қўлга киритган. Булар сирасига «Энг яхши фильм», «Энг яхши режиссёрлик иши» ва «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишларини киритиш мумкин.
Бундан ташқари, Эндрю Гарфилд «Энг яхши актёр», Хьюго Уивинг эса «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» йўналишларида ғолиб бўлишган.
Мавзуга оид

21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди

21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди

01:16 / 24.04.2025
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди

11:38 / 02.04.2025