Истанбулдаги теракт қурбонлари 29 нафарга етди

© REUTERS/ Murad Sezer
Истанбулда содир этилган иккита портлаш қурбонлари сони 29 нафарга етди, улардан 27 нафари полиция ходими. Бу ҳақда Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу маълумотига асосланиб, “Рейтер” хабар бермоқда.
Портлашлар оқибатида жабрланганлар сони 166 нафарга етди. Аввалроқ 15 киши ҳалок бўлгани ва ярадорлар сони 70 нафарни ташкил этаётгани хабар қилинган эди.
Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, ушбу портлашларга алоқадорликда гумон қилиниб, 10 киши ушланган. Унинг айтишича, машинадаги мина масофадан туриб ҳаракатга келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ОАВ хабарига кўра, портлаш Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берди.
Мавзуга оид

08:48 / 15.06.2025
Истанбулда ўгай отаси томонидан жинсий зўравонликка учраб, қаровсиз қолган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

08:48 / 12.06.2025
Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейслар кечиктирилади

12:25 / 11.06.2025
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

15:45 / 02.06.2025