Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Бирмингем қамоқхонасида 600 нафарга яқин маҳбус қўзғолон кўтарди

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳридаги хусусий қамоқхоналардан бирида сақланаётган 600 га яқин жиноятчи исён кўтаргани ҳақида Sky News телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилди.
Таъкидланишича, ушбу ҳодисада 3 нафар маҳбус жабрланган, улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, қамоқхона ҳудудида ёнғин юз бергани ҳам хабар қилинган.
Телеканал маълумотларига кўра, ахлоқ тузатиш муассасасида сақланаётганлардан бир гуруҳи қўриқчиларнинг биридан калитларни олиб қўйгач, қўзғолон бошланиб кетган. Улар машғулотлар хонаси ва қўриқчилар жиҳозлари турадиган хонани эгаллаб олишган.
Орадан бирмунча вақт ўтгач, Британия полициячилари Бирмингем қамоқхонасидаги назоратни ўз қўлларига олишга муваффақ бўлишгани ҳақида BBC телеканали хабар қилди.
Телеканал махсус отрядлар 12 соат ўтгач, исённи бостиришнинг уддасидан чиқишганига ойдинлик киритган. Маҳбуслардан бири жағи синиши оқибатида шифохонага олиб келинган.
Айни вақтда, қамоқхонага етказилган зарар ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025