Покистон авиакомпанияси ходимлари учиш йўлагида эчкини қурбон қилишди

Покистоннинг Pakistan International Airlines авиакомпанияси ходимлари самолёт парвози арафасида эчкини қурбонлик қилишди, деб хабар қилмоқда Express Tribune нашри.
Воқеа 18 декабрь куни Исломобод халқаро аэропортида, ATR турбовинтли самолёти Мўлтон шаҳрига парвозни амалга оширишга ҳозирлик кўраётган вақтда Бу ATR самолётлари учун 12 декабрдан бери илк парвоз бўлган. Авиакомпания шу турдаги самолётлар парвозини 7 декабрь куни бортида 47 киши бўлган ATR 42-500 русумли ҳаво кемаси ҳалокатга учраганидан сўнг, тўхтатиб қўйган эди.
"Ходимлар, ATR самолётлари парвозни қайта бошлаганига шукроналик сифатида эчкини қурбон қилишди", — деган ишчилардан бири.
Қурбонлик қилиш вақтида олинган суратлар тезда ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлган.
Pakistan International Airlines расмий вакили Дониёл Жилонийнинг сўзларига кўра, бу аэропорт ходимларининг шахсий ташаббуси бўлган. Компания раҳбариятининг бунга алоқаси йуқ.
Мавзуга оид

21:50 / 17.06.2025
Ҳиндистон Покистонга оқадиган дарёларнинг «ортиқча сувини» ўз ҳудудига йўналтирмоқчи

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

14:00 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади

12:32 / 03.06.2025