Украиналиклар папуасларга ўхшатилди

Украина фақат хом ашё экспорт қилади, бироқ тайёр маҳсулотни сотишдан анча кўпроқ даромад олиши мумкин эди, деб айтди "Батькившина" фракцияси раҳбари Юлия Тимошенко NewsOne телеканалига берган интервьюсида.
"Биз папуаслар кабимиз, фақат хом ашё сотамиз, тушуняпсизми? Ғалла, кунгабоқар, маккажўхори, рапс, буғдой сотамиз", деб айтди Тимошенко ва мамлакатда қишлоқ хўжалиги ерларини сотиш билан боғлиқ вазиятга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.
Аввалроқ Тимошенко Киев экспортдан "бор-йўғи 18 млрд доллар" олишини айтганди. Унинг айтишича, Италиядан ўрнак олиш керак, бу ерда хом ашё билан эмас, балки пицца, печенье, спагетти каби тайёр маҳсулотлар билан савдо қилинади ва бир гектар ердан Украинадан кўра 10 марта кўпроқ даромад олинади.
Мавзуга оид

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

20:37 / 28.04.2025
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди

16:59 / 28.04.2025
Киев суди Украина собиқ президенти Виктор Януковични сиртдан 15 йилга ҳукм қилди

16:41 / 28.04.2025