Исроилда БМТ ходими озодликдан маҳрум этилди

Исроил ҳукумати БМТнинг фаластинлик ходимини Ғазо секторида етакчилик қилувчи ХАМАС ҳаракатига кўмак кўрсатгани сабабли 7 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
2016 йил августда Исроил махсус хизматлари тарқатган материалларга кўра, БМТнинг тараққиёт дастурида ишлаган муҳандис Воҳид Бурш ҳибсга олингандан кейин хизмат мавқеи ва иш берувчининг ресурсларидан фойдаланиб, ХАМАС ҳарбий-денгиз кучлари учун причал қуришда кўмак кўрсатганини тан олган.
Бурш июлда ҳибсга олинган. Шу билан бирга, Бурш суд билан ҳамкорлик қилгани учун кейинги ҳафтада қўйиб юборилиши мумкин.
Август бошида Исроил ҳукумати Ғазо секторида АҚШнинг World Vision хайрия ташкилотининг вакили – фаластинлик Муҳаммад ал-Ҳалабийни ушлаганини маълум қилганди. У ХАМАС жангариларига гуманитар лойиҳалар бюджетидан миллионлаб доллар берганликда айбланмоқда.
Исроил ташқи ишлар вазири вакили ал-Ҳалабий устидан суд жараёни давом этаётганини маълум қилган.

Мавзуга оид

07:41 / 09.05.2025
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

17:53 / 07.05.2025
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди

11:54 / 07.05.2025