Суриянинг Латақия вилоятида кучли портлаш рўй берди, қурбонлар бор

Суриянинг Латақия вилояти Жебла шаҳридаги маҳаллий стадионлардан бирининг ёнида кучли портлаш юз берди. Тармоқда воқеа жойидан олинган фотосуратлар жойлаштирилган.
SANA агентлиги маълумотларига кўра, теракт сабаб ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор. Бу борада аниқ рақамлар ҳозирча келтирилмади.
Маълум бўлишича, миналаштирилган автомобиль портлатилганидан сўнг бир неча машиналар ва савдо нуқталарида ёнғин рўй берган.
Ҳозирча ҳеч қайси террорчилик гуруҳи юз берган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид

17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

20:54 / 23.04.2025
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди

18:19 / 23.04.2025