Ибраҳимович судда ютиб чиқди

Енгил атлетика бўйича Швеция терма жамоасининг собиқ мураббийи Ульф Карлссон «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичга судда ютқазди.
2016 йилнинг апрель ойида Карлссон швециялик футболчи «Ювентус»да ўйнаган кезларида (2004—2006 йилги мавсумлар) мускулларини 10 килограммгача шишириш учун допинг қабул қилганини айтганди.
Швеция суди Карлссоннинг сўзларида тўғридан-тўғри айбловлар йўқлиги, бироқ уларда футболчи допинг қилганига ишора борлиги ҳақида қарор чиқарди.
Карлссон сўзларига исботи йўқлиги ҳисобга олиниб, суд уни туҳмат қилишда айбдор деб топди ва унга 2,6 минг евро миқдорида жарима солди.
Мавзуга оид

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

10:23 / 10.06.2025
Фуқаролар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолати кучайтирилади

10:21 / 08.06.2025