Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
McDonald’s Хитойдаги тармоғининг 80 фоизини сотмоқда

Американинг тез овқатланиш муассасалари тармоғи ҳисобланган McDonald’s Хитойдаги ресторанларининг 80 фоизини сотишга қарор қилди. Компания Хитой ва Ҳонконгдаги бизнесининг 80 фоизини Citic ва Carlyle Group кабилардан таркиб топган консорциумга сотиш бўйича келишувни имзолади, дейилади Citic баёнотида.
Citic Limited, Сitic Capital Holdings, The Carlyle Group ва McDonald's Corporation ҳамкорликда Хитой ва Ҳонконг ҳудудида франчайзер вазифасини бажарувчи компаниясига асос солади. Бу мақсадни амалга ошириш учун 20 йил муддат ажратилган. Citic бизнеснинг 52 фоизига эгалик қилади, Carlyle — 28 фоиз улушга эга бўлади. McDonald's 20 фоиз акцияларни ўзида сақлаб қолади.
Битим қиймати 2,08 млрд долларни ташкил этади. McDonald's Хитойда сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланилганига оид можаролардан сўнг, Morgan Stanley банкига мурожаат қилиб, Хитой, Ҳонконг ва Жанубий Кореядаги 2,8 минг ресторанини сотишда амалий ёрдам сўраган эди.
Мавзуга оид

08:10
АҚШ: Хитойнинг Россия нефтини сотиб олиши 100 фоизлик божга сабаб бўлиши мумкин

07:41
Хитой Ўзбекистонда 500 млн долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди

18:33 / 31.07.2025
Қозоғистондаги иккинчи ва учинчи АЭС Хитой томонидан қурилади

23:46 / 30.07.2025