Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда кон ўпирилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Хитой шимолида кўмир конининг ўпирилиши оқибатида 9 кончи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, фожиа Шаньси вилоятининг Шочжоу шаҳридаги конда профилактика ишлари ўтказилаётганда юз берган.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бир киши қутқариб қолинган. Айни вақтда у шифохонага етказилган, унинг аҳволи барқарор дея баҳоланган.
Ўтган йил ноябрда ҳам Хитойда кўмир ўпирилиши оқибатида 33 кончи ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

23:24 / 02.08.2025
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди

22:14 / 02.08.2025
Хитойда чикунгуня эпидемиясига қарши курашиш учун улкан каннибал-чивинлар юборилди

23:25 / 01.08.2025
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди

08:10 / 01.08.2025